Apple’нинг Ўзбекистон смартфон бозоридаги улуши эълон қилинди

Таниқли StatCounter таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январида Samsung бренди смартфонлар орасида дунёда энг оммабоп бренд деб тан олинди. У жаҳон бозорининг 28,97% эгалик қилмоқда. Кейинги ўринларда Apple (27,47%) ва Xiaomi (10,04%) компаниялари боришмоқда. Бу ҳақида кломпания сайтида маълумот берилди.

Ўзбекистон бозорида эса Samsung маҳаллий бозорнинг 49,2% эгаллаган, Apple эса — 7,99%га, Xiaomi — 32,01%га эгалик қилмоқда. ТОП-5ликка Huawei (5,59%) ва LG (1,21%) ҳам кирган.

Nokia ва Sony ҳиссасига 0,33% ва 0,27% тўғри келди. Бозорда Lenovo (0,27%) ҳамда Oppo (0,21%) ҳам маълум улушга эгалик қилмоқда. Бозорнинг қолган қисми бошқа брендлар ҳиссасига тўғри келади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!