ASUS учталик қайрилма камерага эга флагман смартфонини тақдим этди

Тайваннинг Asus компанияси ўзининг янги флагман смартфони – ZenFone 7 Proни расман тақдим этди. Моделнинг ўзига хос хусусияти учта қайрилма асосий камераларнинг мавжудлигидир. Улар бир вақтнинг ўзида олд камера вазифасини ҳам ўташи мумкин.

 

Бундай ёндашувнинг қўлланилиши қурилмага 6,67-дюймли катта AMOLED дисплей ўрнатиш имконини берди. Смартфон процессори сифатида Qualcommнинг саккиз ядроли 3,1 ГГцли Snapdragon 865 Plus чипсетидан фойдаланилган, у 8 Гб тезкор ва 256 Гб доимий хотира билан биргаликда ишлайди (+microSD карта). Дисплей Corning Gorilla Glass 6 ойнаси билан ҳимояланган.

Асосий камералар 64-Мп (уч карралик оптик зум), 12-Мп ва 8-Мп (барчаси Sony) ўлчамга эга. Улар ёрдамида секундига 30 кадрли 8К тинииқлигидаги видеолар олиш мумкин.

Asus ZenFone 7 Pro 5G / 4G / 3G  / 2G алоқа стандартларини қўллаб-қувватлайди. Смартфон улчамлари: 165.08х77.28х9.6 мм, оғирлиги: 230 гр.

Asus Zenfone 6 (чапда) ва Zenfone 7 Pro

Телефон Андроид 10 + Asus ZenUI 7 бошқарувида ишлайди. Батарея қуввати 5000 мА/ соатга тенг, уни тезкор тарзда қувватлаш мумкин.  Бармоқ излари сканери телефоннинг ёқиб-ўчириш тугмачасига ўрнатилган. Телефонда стереодинамиклар ҳам бор.

Asus ZenFone 7 Proнинг нархи ҳақида ҳали маълумотлар йўқ.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!