Ўзбекистонда ахборот технологияларига ихтисослашган 205 та мактаб ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ, республика туман (шаҳар)ларида мавжуд умумтаълим мактаблари негизида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар босқичма-босқич ташкил этилади. Қарорга кўра, жорий йилда мазкур йўналишда 14 та таянч мактаби, 2021-2023 йилларда эса республика бўйича жами 205 та ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилиши белгиланган.

Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

Мазкур лойиҳа доирасида ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган мактабларнинг 100 нафар энг яхши “Информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиларини ҳар йили БҲМнинг 20 баравари миқдорида бир марталик мукофотлаш тизими жорий қилинади.

— мактабларда “Информатика ва ахборот технологиялари фани” “Бир миллион дастурчи” лойиҳасига оид ўқув дастурлари билан интеграция қилинади;

— энг яхши “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчиларини ҳар йили базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида бир марталик мукофотлаш тизими жорий қилинади;

— 2021 йил 1 мартдан “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчиларини сертификатлаш миллий тизими жорий қилинади Шу билан бирга рақамли кўникмаларни эгаллаш даражаси бўйича тегишли сертификатга эга бўлган ихтисослаштирилган мактабларнинг ушбу фан ўқитувчиларига базавий ҳисоблаш тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.

—2021/2022 ўқув йилидан Тошкент вилоятида Ал-Хоразмий номли Тошкент Ахборот технологиялари университетининг филиали ташкил этилиши кўзда тутилган.

Қарорга мувофиқ, тегишли таълим йўналишлари талабалари ўртасида информатика, дастурлаш ва ахборот технологиялари соҳаларида ўтказиладиган республика ва нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорлари бўлган талабалар тегишли магистратура йўналишларига ажратилган квота доирасида давлат грантлари асосида имтиҳонсиз қабул қилинади.

Бундан ташқари, 2021 йил 1 январга қадар “Ўзбекистоннинг ИТ-истеъдодлари” портали ишга туширилиб, унда дастурлаш соҳасида ўтказиладиган олимпиадалар, танловлар ва аксиялар тўғрисида маълумотлар жойлаштириб борилиши кўзда тутилган.

Манба

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!