Барча Android-смартфонларга тушадиган универсал eSIM ишлаб чиқилди

Ўрнатилган электрон SIM-карталар технологияси бозорда бир неча йиллардан бери мавжуд, аммо унинг ёрдамида ишлайдиган моделлар сони жуда оз. eSIM.me лойиҳаси муаллифлари қўшимча чипли жисмоний SIM-карта ва уни созлаш учун мобиль иловани чиқариш орқали муаммони ҳал қилишни ўз зиммаларига олишди.

Аксессуар eSIM модуллари билан биргаликда дастурий таъминотни ҳам ўз ичига олади. Бундан ташқари, Android операцион тизимининг тўққизинчи версиясидан бошлаб, электрон SIM-карталар билан ишлаш учун барча керакли API-лар мавжуд. Бу орқали фойдаланувчи алоқа офисларига ташриф буюрмасдан ва янги SIM-карталарни харид қилмасдан бир оператордан бошқасига ўтиш имкониятига эга бўлади.

Фирма мобиль иловасидан фойдаланиб, сиз бир вақтнинг ўзида бир нечта профилларни бошқаришингиз, бир зумда турли рақамлар ўртасида алмашишингиз мумкин. Ягона шарт – лойиҳанинг расмий веб-сайтидан жисмоний eSIM-га буюртма бериш зарурати. Унинг нархи фойдаланувчига қанча қўллаб-қувватланадиган профиллар кераклигига қараб 24,95 доллардан бошланади.

Жорий йилнинг бошида Qualcomm SIM-картани процессорнинг ўзига тўғридан-тўғри интеграция қилиш технологиясини ишлаб чиққанини эълон қилган эди. Келажакда Snapdragon чипига асосланган ҳар қандай қурилма жисмоний SIM-карталарсиз мобиль тармоқларга уланиши мумкин бўлади.

Яна бир оператор eSIM технологиясини ишга туширди
Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!