Beeline абонентлари сони камайишдан тўхтади  

2020 йилнинг IV чораги якунлари бўйича Beeline мобиль алоқа операторининг Ўзбекистондаги абонентлари 6,8 млн кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг III чорагига нисбатан ўзгаришсиз қолди. Бу ҳақида VEON холдингининг 18 февралдаги йиллик ҳисоботида маълум қилинган.

Компания тушунтиришига кўра, пандемия чекловлари ширкат бизнесига таъсир этишда давом этмоқда. Йил ҳисобида Beelineнинг мобиль абоқа сегментидаги ялпи тушуми 16,3%га пасайиб, 488 млрд сўмга тушган. 2019 йилнинг охирги чорагида бу кўрсаткич 574,4 млрдга тенг эди.

Ширкатнинг ARPU кўрсаткичи (бир абонентдлан оладиган ойлик фойдаси) IV чораги якунлари бўйича 23,5 минг сўмгача кўтарилган. Ўз навбатида, MOU кўрсаткичи эса (бир ойда бир абонент сўзлашган ўртача вақт) 647 минутни ташкил этган.

Beeline 4G алоқа тармоғининг қоплами ҳисобот чорагида 52% етган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Beeline абонентлар сони бўйича мамлакатда Ucell ва Uzmobile оператиорларидан кейин учинчи ўринда бўбиб турибди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!