Beeline абонентларидан пул йиғиб олган ширкатга қарши иш очилди

Ўзбекистон Республикаси  Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Beeline Uzbekistan мобиль оператори абонентларга “Ғолиб бўл ва ютиб ол!” акцияси бўйича сохта реклама орқали истеъмолчиларга нотўғри  маълумот берганлиги учун ViaMobi МЧЖга нисбатан қарши иш қўзғатди. Бу ҳақида агентлик матбуот хизмати маълум қилди.

Расм: Kommersant.uz

Маълум қилинишича, акция иштирокчиларининг телефон рақамларига “Сизнинг  телефон рақамингиз 100 000 000 сўмлик супер ютуқнинг соҳиби сифатида танланди! Хизматга обуна бўлиш нархи кунига 1999  сўм” каби мазмундаги SMS-хабар юборилган. Бу ViaMobi МЧЖ томонидан тан олинган.

Компания вакилларининг сўзларига кўра, матнни мослаштириш (таржима қилиш) жараёнидаги хато туфайли хабарнинг маъноси ўзгариб кетган. Натижада абонентлар “Сиз ғолиб бўлишингиз мумкин” ўрнига  (Hisobni to’ldirganingiz uchun Sizga 500 ball taqdim etildi. Sizning %msisdn% raqamingiz 100 000 000 so’mlik super yutuqning ehtimoliy sohibi sifatida tanlandi! SMS orqali 3 sonini  6767 ga yuboring! Xizmatga obuna bo’lish narxi 1999 so’m/kun. Ma’lumot: http://win.beeline.uz)”, “Сизнинг рақамингиз акция ғолиби деб танланди» (Hisobni to’ldirganingiz uchun Sizga 500 ball taqdim etildi. Sizning ****** raqamingiz 100 000 000 so’mlik super yutuqning sohibi sifatida tanlandi! 3 sonini 6767 raqamiga SMS yuboring! Xizmatga obuna bo’lish narxi 1999 so’m/kun. Ma’lumot: http://win.beeline.uz)”  мазмунида юборилган нотўғри матнни олганлар.

Ушбу реклама акциясида  749 минг истеъмолчи иштирок этган бўлиб, жорий йилнинг март ойи ҳолатига умумий даромад миқдори 1 млрд сўмни ташкил этган.

Шу муносабат билан “ViaMobi” МЧЖ томонидан тақдим этилган реклама берувчига нисбатан  Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ва “Реклама тўғрисида”ги қонунларни бузганлик учун иш қўзғатилди.

“Истеъмолчилар ҳуқуқларини  ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга кўра, нотўғри реклама оқибатида сотиб олинган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчига етказилган зарар ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

Шунингдек, “Ғолиб бўл ва ютиб ол!” акцияси  иштирокчилари нотўғри реклама натижасида етказилган зарар қопланиши тўғрисида агентлик ва ViaMobi МЧЖга мурожаат қилиш ҳам сўралди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!