Бир зарядкада энг кўп вақт ишловчи флагман смартфон аниқланди (видео)

Интернетдаги таниқли You-Tube блогер Mrwhosetheboss яқинда чиқарилган OnePlus 8 и 8 Pro смартфонларини автономлик кўрсаткичини Apple, Samsung ва Huawei флагманлари билан солиштириб кўрди. Синовда OnePlus 8 (4300 мАс), OnePlus 8 Pro (4510 мАс), iPhone 11 Pro Max (3969 мАс), Samsung Galaxy S20 Ultra (5000 мАс) и Huawei P40 Pro (4200 мАс) телефонлари қатнашди. Барча қурилмаларда бир хил экран ёрқинлиги ўрнатилди.

Синов давомида смартфонларда ўйинлар, видеоконференция, Instagram, Shazam иловаси, YouTubeда роликлар кўриш, Twitchда стрим, бенчмарклар, 4K-контент ва асосий камерага олинган видео қўйиб кўрилди.

Биринчи бўлиб оддий OnePlus 8нинг қуввати тугади (6 соат 20 минут). 39 минутдан кейин Huawei P40 Pro “ишдан чиқди”. OnePlus 8 Pro 7 соат 9 минут ишлаб берди. Samsung Galaxy S20 Ultra 8 соат 19 минутда “чидаб берди”. Ғолиб сифатида эса бир тўлиқ қувватлашда 8 соат 26 минут ишлаган iPhone 11 Pro Max деб топилди.

Манба: Youtube.com

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!