Биринчи чоракда энг кўп сотилган Топ-6 смартфон

2020 йилнинг биринчи чорагида жаҳон бозорида жами 275 миллионга яқин смартфон сотилди, деб хабар беради Strategy Analytics ширкати. Аксарият қурилмалар Андроид тизимида ишлайди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бугунги кунда Андроид моделлари умумий бозорнинг 86% эгаллаган. Шунингдек, ушбу сегментда арзон қурилмалар тобора устунлик қилаётгани қайд этилди.

Тадқиқот ўтган чоракдаги энг машҳур Андроид смартфонлари рейтингини тақдим этади. Унга киритилган олтита гаджетдан тўрттаси Samsung компаниясига тегишли, иккитаси Хитойнинг Хiаоми компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.

Энг кўп сотилган смартфон Samsung Galaxy A51 бўлиб чиқди (6 млн дона, 2,3%). Моделга барча минтақаларда талаб катта, аммо у айниқса Европа ва Осиёда машҳур.

Иккинчи энг машҳур Андроид модел Xiaomi Redmi 8 смартфони бўлди, унинг бозор улуши 1,9%га баҳоланди. Бу қурилма Ҳиндистон ва Хитойда яхши сотилмоқда. Уларнинг машҳурлиги Европада ҳам ўсиб бормоқда.

Рейтингнинг учинчи қаторида Samsung Galaxy S20 + 1,7% кўрсаткич билан турибди. Мутахассислар бу рўйхатдаги ягона қўшимча премиум модел эканлигини айтиб ўтдилар.

Рўйхатнинг тўртинчи ва бешинчи ўринларини Samsung Galaxy А10s ва Xiaomi Redmi 8 Pro смартфонлари эгаллашди.

Мутахассиснинг фикрига кўра, тақдим этилган рейтинг яна бир бор премиум қурилмалари даври тугаётганлигини яна бир бор исботламоқда: одамлар юқори сифатли ва самарали қурилмаларни арзон нархларда сотиб олишни хоҳлашади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!