Коронавируснинг олти тури борлиги аниқланди

Лондоннинг Қироллик коллежи олимлари янги коронавирус — COVID-19нинг олти турини аниқлади. Ҳар бир тур ўзига хос аломатлар, шунингдек, касалликнинг оғирлиги ва касалхонага ётқизиш пайтида нафас олишни қўллаб-қувватлаш зарурати билан фарқланади. Бу ҳақида “Янги Ўзбекистон” нашри маълум қилди.

Олимларнинг таъкидлашича, аниқланган маълумотлар COVID-19ни клиник даволашда муҳим аҳамиятга эга ва коронавируснинг иккинчи тўлқини пайтида шифокорларга ким хавфли гуруҳда экани, касалхонага ётқизилиши шартлигини аниқлашга ёрдам беради.

Доимий йўтал, иситма ва ҳиднинг йўқолиши одатда COVID -19 нинг учта асосий аломати сифатида таъкидланган бўлсада, тадқиқотлар шуни кўрсатдики, одамлар турли хил аломатлар, жумладан, бош оғриғи, мушак оғриғи, чарчоқ, диарея, иштаҳанинг йўқолиши, нафас қисилиши ва бошқа аломатларни бошдан ўтказишлари мумкин. Мақолада айтилишича, касалликнинг ривожланиши ва натижаси ҳаммада ҳар хил, гриппнинг енгил аломатлари ёки оддий тошмалар, гоҳида оғир ёки ўлимга қадар олиб борадиган ҳолатда кечади.

Муайян аломатлар биргаликда пайдо бўлишини ва бу касалликнинг ривожланиши билан қандай боғлиқлигини аниқлаш учун тадқиқот гуруҳи АҚШ ва Буюк Британияда 1600 кишини кузатди. Улар касаллик белгиларини ўрганиш учун махсус яратилган COVID Symptom Study мобил иловаси ёрдамида маълумот йиғишди.

Тадқиқот натижасида COVIDнинг 6 тури номланди

  1. Гриппга ўхшаш, иситма йўқ: бош оғриғи, ҳиднинг йўқолиши, мушакларнинг оғриғи, йўтал, томоқ оғриғи, кўкрак оғриғи, титроқ йўқ;
  2. Гриппга ўхшаш, иситма билан: бош оғриғи, ҳид йўқолиши, йўтал, томоқ оғриғи, хириллаш, титроқ, иштаҳанинг йўқолиши;
  3. Ошқозон-ичак бузилиши: бош оғриғи, ҳид билиш, иштаҳанинг йўқолиши, диарея, томоқ оғриғи, кўкрак оғриғи, йўталнинг йўқлиги;
  4. Биринчи даража: чарчоқ, бош оғриғи, ҳид билишнинг йўқолиши, йўтал, иситма, хириллаш, кўкрак қафаси оғриғи;
  5. Иккинчи даража: бош оғриғи, ҳиднинг йўқолиши, иштаҳанинг йўқолиши, йўтал, иситма, хириллаш, томоқ оғриғи, кўкрак оғриғи, чарчоқ, ҳушини йўқотиш, мушак оғриғи;
  6. Учинчи даража, қорин бўшлиғи ва нафас олиш: бош оғриғи, ҳиднинг йўқолиши, иштаҳанинг йўқолиши, йўтал, иситма, хириллаш, томоқ оғриғи, кўкрак оғриғи, чарчоқ, ҳушини йўқотиш, мушак оғриғи, нафас қисилиши, диарея, қорин оғриғи.
Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!