Буклама дисплейли дунёдаги энг арзон смартфон тақдим этилди

Технология янгиликларига ихтисослашган CES-2022 кўргазмасида Хитойнинг TCL ширкати Flex V деб номланган буклама дисплейли смартфонни тақдим этди. Қурилмага Snapdragon 765G процессори, 3545 мА*соатлик аккумулятор, 48-МП ва 16 МП асосий камералар, 44-МП селфи датчик ўрнатилган.

TCL Flex V модели ташқи жиҳатдан Samsung Galaxy Z Flip 3 моделига ўхшаб кетади. Ташқи корпусда билдиргиларни кўрсатиб турувчи иккинчи экранам мавжуд. Телефон Android 11 ОТ бошқарувида ишлайди.

TCL Flex Vнинг чакана нархлари $600-700 атрофида бўлиши кутилмоқда, солиштириш учун Samsung Galaxy Z Flip 3 модели Ўзбекистонда $1000 строфида сотилмоқда.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!