Бухоро марказида янги IT-парк очилди

2020-йил 18-июн куни Бухорода аҳолини АКТ-мутахассисликлари бўйича ўқитиш ва компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш учун замонавий инфратузилма билан жиҳозланган янги ахборот технологиялари маркази (IT-марказ) ишга туширилди. 4 қаватли бинонинг умумий майдони 1,44 га, майдони 4000 квадрат метрни ташкил этади.

Бухорода ушбу марказнинг очилиши 1000дан ортиқ янги иш ўрни, 100 дан зиёд янги IT-корхоналар яратиш, 35000 дан ортиқ янги талабаларни қабул қилиш ва 1000 дан зиёд давлат хизматчиларининг малакасини ошириш имконини беради. Ўқитувчилар ахборот технологиялари бўйича малакаларини ошириш имкониятига эга бўладилар, бу эса ўз навбатида уларга 15 мингдан ортиқ талабаларни ўқитиш имкониятини беради.

Талабаларнинг амалий кўникмаларини ошириш мақсадида турли хил амалий ва лаборатория машғулотлари, қўшма лойиҳалар, шунингдек, Бухородаги марказ резидентлари билан фриланс ва стартап лойиҳаларини ўтказиш режалаштирилган.
2020 йил охирига қадар Бухоро вилоятида яна 6 та, 2021 йил охирига қадар эса вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида жами 13 та АКТ-марказлари очилади.

Бундан ташқари, 2020 йил охирига келиб, “One million uzbek coders” лойиҳаси доирасида минтақадаги 533 та ўрта мактаб 7–11 синфларида 134,4 минг ўқувчини ўқитиш режалаштирилган. Ўқишни муваффақиятли тугатган талабалар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университетига онлайн равишда қабул қилинади.

Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида 2022-йил охирига қадар Бухоро вилоятида АКТ соҳасига ихтисослашган 2000 та малакали мутахассис тайёрланади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!