Буюк Британия Huaweiнинг телеком-ускуналаридан вос кечди

Буюк Британия расмийлари мамлакатдан Хитойнинг смартфон ва телекоммуникация ускуналарини ишлаб чиқарувчи Huawei компаниясини 5G алоқа тармоғи учун масъул бўлган бўлинмани ҳайдаб чиқарди, деб ёзади Guardian нашри.

Ҳукуматнинг қарорини Рақамли технологиялар, маданият, медиа ва спорт вазири Оливер Дауден эълон қилди. Унга кўра, қарор бош вазир Борис Жонсон раислигида Миллий хавфсизлик кенгашининг йиғилишида қабул қилинди. Шу билан бирга, кенгаш аъзолари Миллий киберхавфсизлик марказининг тавсияларига таянишган.

Тадбир иштирокчилари Huawei ширкатининг мамлакат 5G инфратузилмасини яратишда давом этиши Британия бизнеси ва фойдаланувчилар хавфсизлигига таҳдид солади деган хулосага келишди. Шу сабабли, келгуси йилдан бошлаб миллий телекоммуникация операторлари Хитой корпорациясидан ускуналарни сотиб олиш имкониятидан маҳрум бўлишади. Huawei ускуналарини тўлиқ алмаштириш 2027 йилга қадар муваффақиятли бўлади деб тахмин қилинади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ президенти Huawei ширкатининг ускуналарига фойдаланувчининг шахсий маълумотларини Хитой разведка агентликларига етказиш айблови билан қора рўйхатга киритган эди. АҚШ компанияларига ширкат билан ҳамкорлик қилиш таъқиқланган.

Ўз навбатида, Хитой корпорацияси ўтган йили Googleнинг Андроид операцион тизими ўрнига HarmonyOS номли ўз тизимини жорий этиш ишларини бошлади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!