Чет элда янги iPhone’ларни қанчага олиш мумкин?

Олис Канаданинг Альберта вилоятида истиқомат қилувчи ҳамюртимиз ўзининг Телеграмдаги “Замбаракнинг ўқи” каналида Appleнинг бир неча кун олдин тақдим этилган янги смартфонларини қанчага олиш мумкинлиги ҳақида пост ёзди.

Масалан, ҳозирда Apple Store’да янги iPhone 12 Pro (128 ГБ) 1114 АҚШ долларига таклиф этилмоқда. Худди шу моделни Канададаги Freedom Mobile оператори қуйидаги шартларда кредитга бермоқда:

  • 2 йил давомида ойига 80 АҚШ доллари (24 ойда 1920 АҚШ доллари). Бунинг ичига ойига 19 гигабайт траффик ва чегарасиз қўнғироқ ва ҳам СМСлар киради.

Мамлакатдаги бошқа бир оператор – Telus компаниясидан iPhone 12 Pro (128 ГБ) моделини мана бу шартларда кредитга олиш мумкин:

  • 2 йил давомида ойига 108 АҚШ доллари (24 ойда 2592 АҚШ доллари). Бунинг ичига ойига 20 гигабайт траффик ва чегарасиз қўнғироқ ва СМСлар ҳам киради.

Маълум қилинишича, бу оператор Канададаги «катта учлик»ка киради ва 20 гигабайтни бутун Канада бўйлаб ишлатиш мумкин. Интернет тезлиги катта шаҳарларда 200-300 мегабитгача етади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда  iPhone 12 ва iPhone 12 mini навбати билан 699 ва 799 доллардан сотилади. iPhone 12 Pro ва iPhone 12 Pro Max моделларига эса навбати билан 999 ва 1099 доллар нарх белгиланган.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!