Clubhouse иловасининг норасмий Android-версияси ишлаб чиқилди

«ВКонтакте» тармоғининг Android иловаси яратувчиларидан бири Санкт-Петербурглик дастурчи Григорий Клюшников GitHub платформасида кейинги пайтда оммалашган Clubhouse иловасининг очиқ кодли Android-версиясини эълон қилди.

Фото: The Verge

Иловада дастурнинг барча асосий функциялари ишлайди. Масалан, хоналарга қўшилиш, мулоқотда қатнашиш, “қўл кўтариш”, кишиларнинг профилларини кўздан кечириш ва уларга обуна бўлиш мумкин. Рўйхатдан ўтиш ҳам мумкин.

Ўрнатиш учун фойдаланувчилар илованинг APK-файлини  Releases бўлимидан ўрнатишлари кифоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, Clubhouse иловасидан ҳозирча фақат iOS От бошқарувчидаги қурилмаларда фойдаланиш мумкин. Илова Ўзбекистонда ҳам февралда энг кўп юкланган дастурлар сирасига кирган.

 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!