COVID-19’ни енгишга ёрдам берадиган икки арзон ва самарали маҳсулот номи маълум қилинди

Халқаро экспертлар COVID-19 билан ўртача ва оғир даражада касалланган беморлар иштирокида тадқиқот ўтказиб, табиий асал ва қора седана истеъмол қилиш беморга коронавирус инфекциясини енгишга ёрдам беришини аниқладилар. Тадқиқот натижалари medRxiv порталида эълон қилинди, деб ёзади «Янги Ўзбекистон» нашри.

Халқаро мутахассислар гуруҳи COVID-19 билан ўртача ва оғир даражада касалланган беморлар иштирокида тадқиқот ўтказди. Иштирокчиларнинг бир қисми ҳар куни тана вазнига бир грамм асал ва 80 миллиграмм қора седанани, қолган қисми эса – плацебо ичишди.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, ушбу икки маҳсулотни қабул қилиш билан ўртача ва оғир даражадаги симптомларни 3 ва 7 кун ичида енгиллашишига олиб келди ва организмдан вирусни 4 кун олдин чиқариб ташлашга ёрдам берди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!