COVID-19’ни юқтириш эҳтимолини беш бараварга камайтирувчи омил маълум бўлди

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кўзойнак тақадиган одамларда коронавирус билан касалланиш эҳтимоли кам. Биология фанлари доктори, НДУ бионанотехнология, микробиология ва вирусология лабораторияси мудири Сергей Нетесовнинг OpenBio форуми ёзишича, Хитой Халқ Республикаси олимлари шундай хулосага келганлар. Бу ҳақида “Халқ сўзи” нашри хабар бермоқда.


— Хитойда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кўзойнак тақадиган одамлар COVID-19’ни беш марта камроқ юқтиришади, — дейди Сергей Нетесов. — Хитойда бу жуда аниқ намоён бўлади, чунки улар контакт линзаларини кам тақишади, лекин кўриш қобилияти чекланган одамларнинг кўпчилиги (80%дан кўпроғи) кўзойнак тақишади. Коронавирусга чялинган беморлар орасида фақат 10 фоизи кўзойнак таққан.

Бундан ташқари, олим ниқоб тақишни ҳам қатъий тавсия қилди. Унинг сўзларига кўра, юқтиришнинг асосий каналлари бурун ва кўзнинг шиллиқ пардалари ҳисобланади. Шундай экан, бурни бурканмасдан ниқоб кийган одам, умуман ниқобсиз кабидир. Ҳидни йўқотиш биринчи навбатда инфекция бурун орқали содир бўлганлигини кўрсатади ва бу CОВИД-19 нинг энг кенг тарқалган аломатларидан биридир.

Олимнинг фикрига кўра, маскаларни, айниқса, қариялар тақишлари керак. Ҳатто оддий маскалар ҳам вируснинг қабул қилинган дозасини юзлаб марта камайтиради. Бу тасдиқланган факт. Ниқоб ҳавони касал одамдан айниқса кучли фильтрлайди. Агар икки киши ниқоб кийса, у ҳолда бошқасидан инфекцияни юқтириш эҳтимоли минглаб марта камаяди.

Хитойлик мутахассислар томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, вирус терида 12 соатгача яшайди. Шунинг учун қўлларни ювиш жуда муҳим профилактика чораси ҳисобланади, аммо юзингизга қўлларингиз билан тегиш вируснининг танага кириш имкониятини оширади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!