Дунёда энг кўп сотилган 5G-смартфонлар

Omdia таҳлилий портали экспертлари 2020 йилнинг 1-чорагида дунёда энг кўп сотилган 5G стандартида ишловчи 5 смартфонлар рўёхатини эълон қилди. Унга кўра биринчи чоракда жаҳонда 20 млнга яқин 5G-смартфонлар сотиблан. Энг кўп сотилган модель эса Samsung Galaxy S20+ 5G бўлиб чиқди. Иккинчи ва учинчи ўринларни эса Huawei ширкатининг Mate 30 сериясидаги телефонлар эгаллади!

Қайд этиб ўтиш зарурки, рўйхатга кирган смартфонларнинг ўртача нархлари 1 минг АҚШ доллари атрофидага тенг. Лекин ҳозирда кўплаб компаниялар нархи 300-400 доллар бўлган 5G-смартфонларни ҳам сотувга чиқарди.

Олдин хабар берилгани каби, Apple компанияси 5G тармоғигда ишловчи илк iPhone смартфонини 2020 йилда чиқариши кутилган эди. Лекин ширкат бу ишни кейинги йилга қолдириши мумкинлиги ҳақида хабарлар бор.

Дунёда энг кўп сотилган Топ-10 смартфоннинг Тошкентдаги нархлари

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!