Дунёда энг кўп сотилган Топ-10 смартфон

Canalys компанияси 2020 йилнинг 1-чорагида энг кўп сотилган смартфонлар бўйича статистикани эълон қилди. Унга кўра, iPhone 11, Redmi Note 8 ва Redmi Note 8T моделлари етакчи учликдан жой олди.

Янги йилнинг уч ойида 18 млн. дона iPhone 11 cотилган. Қимматроқ бўлган iPhone 11 Pro ва iPhone 11 Pro Max моделлари эса олтинчи ва ўнинчи ўринларда боришмоқда.

Xiaomi Redmi Note 8 ва Redmi Note 8T моделлари эса 8 млндан кўпроқ сотилган.

Samsung нинг Galaxy A A51 ва A10S моделлари ҳам бестселлерлар орасида. Шунингдек, етакчи ўнталикка Redmi Note 8 Pro, Galaxy A20S, Galaxy A01 ва Redmi 8A телефонлари ҳам кирди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!