Дунёдаги энг оммабоп Топ-10 смартфон (рўйхат)

Omdia портали экпертлари жорий йилнинг биринчи чораги бўйича дунёда энг кўп сотилган Топ-10 смартфонларнинг номларини эълон қилди. Унга кўра, биринчи ўринни iPhone 11 олди.  Январ-март ойларида Apple дунё бўйлаб 19,5 млн. дона iPhone 11 сотган. Фойдаланувчилар “ўн биринчи Айфон”нинг баҳоси ва функционаллиги бир бирига мос келган деб ҳисоблашади.

Иккинчи ўрин эса Samsung Galaxy A51га насиб этди. Жанубий Кореяликлар ушбу қурилмадан 6,8 млн. дона сотишган.

Учинчи ўринни эса Xiaomiнинг бестселлерларидан бири бўлган Redmi Note 8 модели эгаллади (6,6 млн.).

Етакчи ўнталикка Applе ва Samsungнинг тўрттадан ҳамда Xiaomiнинг иккитадан модели кирган. Улар орасида Galaxy S20+ 5G модели ҳам бор.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!