DxOMark Samsung флагманини яхши баҳоламади

Таниқли DxOMark лабораторияси мутахассислари Samsung компаниясининг янги флагмани – Galaxy S21 Ultra моделининг асосий камераси синовдан ўтказди. Смартфон энг яхши камерофонлар рейтингида 17-ўринни эгаллади, дея хабар беради IXBT.com нашри.

Тестларда Galaxy S21 Ultra жами 121 балл тўплади, жумладан, сурат сифати учун128 балл, видео сифати бўйича 98 балл ва зум имкониятлари учун 76 балл. Натижада корейсларнинг янги флагмани рейтингнинг 10-поғонасидан ўрин олган ўтган йилги Galaxy S20 Ultra’дан ҳам пастлаб, 17-ўринга тушиб кетган. Ундан олдинги поғоналарда эса Honor 30 Prо+, iPhone 11 Pro Max, Huawei Mate 30 Prо 5G, iPhone 12 mini, iPhone 12 ва Honor V30 Prо моделлари бормоқда.

Фотобенчмарк мутахассисларнинг таъкидлашича, барча уринишларига қарамай, Samsung’нинг янги премиум телефони кутилганидек янги камерoфонга айланмаган.

“Samsung Galaxy S21 Ultra 5G (Exynos) деярли ҳар қандай шароитда яхши сурат ва видеога олишга қодир. Бироқ биз натижа камида 10 баллга юқори бўлишини кутгандик. S21 Ultra 5G смартфони Huawei Mate 40 Pro ва iPhone 12 Pro Max каби тўғридан-тўғри рақобатчиларидан барча тест йўналишлари бўйича ортда қолмоқда, ҳатто назарий жиҳатидан иккита телеобъективнинг ўрнатилиши Samsung’га анча устуворликни бериши керак бўлган зумда ҳам. Эътиборли жиҳати, у ўзидан олдинги модель – Galaxy S20 Ultra’дан ҳам, шунингдек, анча эски, масалан, iPhone 11 Pro Max’дан ортда қолаётганида”, — дейилади DxOMark хабарида.

Эслатиб ўтамиз, DxOMark камерафонлар рейтингида ҳозирда Xiaomi Mi 10 Ultra, Huawei P40 Pro ва Vivo X50 Pro моделлари етакчилик қилмоқда.

Тест давомида олинган расмлар билан қуйида танишиш мумкин.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!