Экрани кенгаядиган дунёдаги илк смартфон — суратларда (+видео)

Яқинда экрани кенгаядиган дунёдаги илк аппарат концепти билан интернет фойдаланувчиларини ҳайратган солган Oppo компанияси ушбу моделни келаси йилда ишлаб чиқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу ҳақида IXBT.com нашри хабар беради.

Смартфон Oppo Х 2021 деб номланади. Эълон қилинган суратлардан билинадики, қурилма ташқи жиҳатдан одатдаги смартфонлардан деярли фарқ қилмайди. Қуйидаги видеодан кўриш мумкинки, бармоқ билан сенсорли панелнинг четига тегинилганда смартфон экрани кенгаяди. Жараён у қадар тез эмас ва 3 сонияга яқин вақтни олади.\

Шунингдек, дисплейдаги маълумотлар ҳам смартфоннинг ҳолатидан келиб чиқиб ўзгаради.

Бу орада, Samsung ширкати ҳам экрани букланадиган смартфон устида ишлаётгани хабар қилинди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!