Тармоқда 48-Мп. камерали Motorola P40 смартфонининг суратлари пайдо бўлди

Экранида “тешикча”ли янги модель Samsung Galaxy A8s, Huawei Nova 4 ва Honor V20 телефонларининг рақобатчиси бўлиши кутилмоқда. Motorola P40 модели августда Хитойда тақдим этилган Motorola P30 смартфонининг мантиқий давоми бўлиб, экранида iPhone Xдагига ўхшаш “кесма” мавжуд.

Интернет тармоғида Motorola ширкатининг янги смартфонининг суратлари пайдо бўлди.  OnLeaks инсайдери ва 91mobiles ресурслари маълумотларига кўра, дисплейида олд камера жойлашган “тешикчали” Motorola P40 биз Galaxy A8s, Honor V20 ва Huawei nova 4 моделларида кўрганимиздан фарқ қилмайди. Аммо, янги модел экранининг пастги қисмида компания логотипи жойлашган.

Смартфоннинг ўлчамлари 160,1×71,2×8,7 мм, қалинлиги камера жойлашган жойида 10 ммга етади. Motorola P40нинг кўрпуси, кўп эҳтимоли билан ҳар икки томондан шиша билан қопланган. Шу билан бирга, телефоннинг орт томони тутиш қулай бўлишига мослаштирилиб ясалган.

Маълум қилинишича, янги аппарат Sony томонидан ишлаб чиқилган 48-Мп. асосий камерага эга бўлади. Шунингдек, смартфон Android One русумигамансуб бўлиб, “тоза” Android ОТда ишлайди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!