Электротранспортни ҳаракат пайтида қувватловчи йўлни синаш ишлари бошланмоқда

Январь ойида Исроилда электробуслар аккумуляторларини ҳаракат пайтида қувватловчи йўлни синаш ишлари бошланади. Электр токи йўл орасида ўрнатилган махсус мини-рельслар орқали узатилади, деб хабар беради “КоммерсантЪ” нашри.

Фото: Getty Image

Олдинроқ бундай йўлларни синаш ишлари Германия ва Швеция давлатларидо бошланган. Янги лойиҳа ElectReon технологик компанияси, Тель-Авив мэрияси ва Dan Bus автобус операторининг қўшма ишланмасидир.

Бунинг учун Тель-Авив университети ва унинг атрофидаги шаҳарчалардан бири ўртасида 2 кмлик синов йўли қурилган. Унинг 600 метрига эса ток ўтказувчи махсус рельслар ўтқазилган.

Лойиҳа муаллифларининг сўзларига кўра, электр транспор воситаларига ток контактсиз усулда узатилади, бу эса унинг амалий қўлланигини осонлаштиради.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!