Энди iPhone сизни маскада ҳам танийди

Apple Inc. компанияси iOS операцион тизимининг янги версиясини чиқарди. Унинг энг асосий янгилиги, iOS 13.5нинг маска таққан кишини ҳам “таниш” функцияси бўлди. Шунингдек, унда Google билан биргаликда ишлаб чиқилган коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар билан учрашганликни кўрсатувчи хабардорлик тизими ҳам мавжуд.

Сурат: Укринформ

Эндиликда смартфонни блокдан чиқаришда фойдаланиладиган юзни таниш тизими фаоллаштирилган iPhone ёки iPad маска тақиб олган кишини кўрган заҳоти паролни киритиш функциясини активлаштиради.

Олдин хабар берилгани каби, америка ширкати коронавирус пандемияси туфайли янги iPhone 5G смартфонини чиқаришни кечиктиришни режалаштираётганлигини хабар берган эди.

Бироз олдинроқ биз iPhone 11 смартфони 2020 йилнинг биринчи чорагида дунёда энг кўп сотилган смартфон бўлиб чиққани ҳақида ёзган эдик.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!