Фойдаланувчилар маълумотларини пуллайдиган Топ-10 VPN хизматлар рўйхати эълон қилинди

Кейинги пайтда кўпчилик бепул VPN-сервислардан яна кенг фойдаланишни бошлагани ҳеч кимга сир эмас. Яқинда The Best VPN Services нотижорат ташкилотининг экспертлари фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини бошқа компаниялар ва одамларга сотиши мумкин бўлган энг машҳур Топ-10 VPN провайдерлари рейтингини тақдим қилди.

Уларнинг маълумотига кўра, бу VPN хизматлар ўзлари йиғган ахборотларни умумлаштирган ҳолда турли реклама ширкатлари – учинчи томонларга сотиши эҳтимоли юқори. Бу ҳақида бу хизматларнинг “Фойдаланиш шартлари”да (end-user license agreement) кўрсатиб ҳам ўтилган.

Лекин одатда фойдаланувчилар уларни ўқиб ўтирмайди ва розилик билдиради. Хуллас, қуйидаги VPN хизматлардан фойдаланмаган маъқул. Шунда шахсий маълумотларингизни ишлонлироқ сақлаган бўласиз.

  • Hola
  • Betternet
  • Opera VPN
  • HotSpot Shield
  • Psiphon
  • Onavo Protect
  • ZPN
  • HoxxVPN
  • FinchVPN
  • TouchVPN
Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!