Энг кўп сотилаётган 5G-смартфонлар рўйхати эълон қилинди

Strategy Analytics компанияси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 1-чорагида дунё бўйлаб бешинчи авлод стандартида ишловчи 24 млн дона телефон сотилди. Бу ўтган йилнинг муқобил давридагидан анча кўп (18,7 млн). 5G-аппаратлар кўп сотилган мамлакатлар орасида ХХР, Жанубий Корея, АҚШ ва Европа давлатлари бор.

 

Ишлаб чиқарувчилар орасида биринчи ўринни Samsung эгаллаб турибди. Ширкатга бозорнинг 34,4% тегишли. Компаниянинг энг оммабоп 5G-қурилмалари орасида Galaxy S20 5G ва S20 Ultra 5G моделлари бор.

Иккинчи ўринда Huawei ширкати. Энг кўп сотилаётган 5G-моделлар ичида Mate 30, Honor V30 Pro ва Mate 30 Pro моделлари кўрсатилмоқда.

Ўтган 2019-йилдаги каби, дунёдаги етакчи 5G-смартфон етказиб берувчилар ичида учинчи ўрин Vivo компанияси эгаллади. Ширкат 2,9 млн шундай телефонлар (бозорнинг 12%) сотишга муваффақ бўлган.

Тўртинчи поғонада эса Xiaomi компанияси (2,5 млн қурилма, 10,4%). Бешинчи поғонада эса хитойнинг Oppo ширкати 1,2 млн 5G-смартфон билан бормоқда.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!