Энг катта интернет-пакет қайси операторда арзон?

Бугунда Ўзбекистондаги барча мобиль операторлар абонентларга турли ҳажмдаги интернет-пакетларни тақдим этмоқда. Хўш, қайси операторнинг энг йирик пакети бошқаларникига қараганда арзонроқ?

Иллюстрация: akchabar.kg

Масалан, Uzmobile компаниясининг энг катта 30 кунлик интернет-пакети 75 Гб бўлиб, унинг нархи 110 000 сўм.

Ucell’да энг катта интернет-пакет 128 Гбга тенг. Уни 188 минг сўмга сотиб олиш мумкин.

Beeline ширкати 75 000 Мблик энг катта 30 кунлик интернет-пакетини 110 000 сўмга таклиф этмоқда.

Mobiuz компаниясида эса энг катта 30 кунлик интернет-пакет 50 000 Мблик бўлиб, 75 000 сўм туради.

Perfectum компаниясида энг катта ҳажмдаги интернет-пакет 19 200 Мбга тенг. Уни 175 000 сўмга сотиб олса бўлади.

Оператор Пакет ҳажми Муддати Нархи
Beeline 75 000 Мб 30 кун 110 000 сўм
Mobiuz 50 000 Мб 30 кун 75 000 сўм
Ucell 138 240 Мб 30 кун 188 000 сўм
Uzmobile 76 800 Мб 30 кун 110 000 сўм
Perfectum 19 200 Мб 30 кун 175 000 сўм
Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!