Энг машҳур Android-смартфон номи маълум бўлди

2022 йил якунига бир ойдан сал кўпроқ вақт қолганига қарамай, AppBrain таҳлилчилари йил якунларини, ҳеч бўлмаганда Android-смартфонларининг энг кенг тарқалган брендлари бўйича сарҳисоб қилишди. Шунингдек, қайси модель бошқаларга қараганда машҳурроқ эканлиги маълум бўлди.

Бугунги кунда Android-смартфонларнинг энг йирик ишлаб чиқарувчиси Samsung ҳисобланади — Жанубий Корея компаниясининг улуши 34,6% ни ташкил қилади. Ундан кейин Xiaomi (бозорнинг 14,3 фоизи), Оppо (10,3 фоиз), Vivо (9,8 фоиз) ва Huawei (6,7 фоиз) туради.

Шу билан бирга, дунёдаги энг машҳур смартфон ҳали ҳам долзарб Samsung Galaxy А12 — бу 2020 йил ноябрь ойида чиқарилган бюджет қурилмаси бўлиб, иккинчи ўринда Galaxy А21, учинчи ўринда Galaxy А10 моделлари бормоқда.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!