Энг зўр камерага эга бўлган Топ-10 смартфон

Таниқли DxoMark портали нашр мутахассиларининг фикрига кўра, энг зўр камерага эга бўлган Топ-10 смартфонларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, Huawei P40 Pro модели 128 балл билан рейтингнинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади. Иккинчи ўринда Honor 30 Pro+, учинчи поғонада эса Oppo Find X2 Pro модели бормоқда.

Қизиғи шундаки, рейтингдан атига битта Apple смартфони ўрин олган – iPhone 11 Pro Max (10 ўрин). Кўплаб ишлаб чиқарувчиларга мобиль камералар етказиб берувчи Sony ширкатининг биронта ҳам телефони камерафонлар рейтингига кирмаган.

Рейтинг асосан хитойлик ишлаб чиқарувчиларнинг қурилмаларидан ташкил топган. Жанубий Кореядан эса фақат Samsung Galaxy S20 Ultra смартфони кучли ўнликка кира олди.

Рейтингга кирган моделлар ичидаги деярли барча смартфонларни (Oppoдан ташқари) Ўзбекистонда ҳам сотиб олиш мумкин.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!