Етти экранга эга ноутбук ишлаб чиқилди

Британиянинг Expanscape компанияси бирйўла етти экранга эга бўлган компьютерни ишлаб чиқди, деб ёзади Gizmodo нашри. Aurora 7 деб номланган қурилма 2-Тбайтлик хард диск ва қўшимча 2,5 Тбайтлик SSD билан ҳам жиҳозланган. Шунингдек, ноутбукка қўшимча портлар ҳам ўрнатилган.

Қурилмада тўртта 17,3-дюймовли 4K дисплей мавжуд, яна иккита еттидюймлик экран (1920х1200 пиксел) асосий экран устига жойлаштирилган. Еттинчи дисплей эса клавиатура остида. Айтилишича, экранларни битта қилиб устма уст йиғиб, сумкада оддий ноутбук каби олиб юриш мумкин.

Aurora 7 дастурчилар, молия трейдерлари ва дизайнерларга мўлжалланган. Қурилманинг умумий оғирлиги 12 килограммга тенг. Комплектнинг нархи ҳақида маълумот берилмаган.

5G-тармоқларида ишлай олувчи буклама ноутбукнинг сотувлари бошланди (+фото, видео)

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!