Фақат қуёш энергиясида ишловчи ихчам автомобиль яратилди

Голландиянинг Squad Mobility стартапи Squad car деб номланган қуёш энергиясида ишлайдиган электр транспорт воситасини яратди. Бу икки кишилик электромобиль бўлиб, унинг узунлиги 2 метр ва кенглиги 1,2 метр. Squad автомобилининг максимал тезлиги 45 км / соат билан чекланган.

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, қуёшли об-ҳаво шароитида бир кунлик ҳаракатсизликдан кейин машина тахминан 19 километр йўл боса олади. Агар зарур бўлса, сиз ҳар доим электромабилни оддий розеткадан “ёнилғи” билан тўлдиришингиз мумкин.

Squad автомобилига ҳозирда компаниянинг веб-сайтида 5,750 евро нархида олдиндан буюртма қилиш мумкин.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!