Facebook «ақлли» соат устида ишламоқда

Facebook компанияси 2020 йилда ўз “ақлли” соатини сотувга чиқариши мумкин. Бу ҳақда интернет тармоғида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, фойдаланувчилар унинг ёрдамида Facebookка постлар жойлаштиришлари ҳамда саломатликни мониторинг қилиш функцияларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Дастлабки маълумотларга кўра қурилма Android тизимида ишлайди. Бироқ Facebook ҳозирча “ақлли” соатларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ лойиҳалар ҳақида бирон бир расмий изоҳ бергани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, бир неча йил олдин Facebook ўзининг фирма смартфонларини ишлаб чиқариши мумкинлиги ҳақида бхабарлар пайдо бўлган эди.

 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!