Facebook «дўкон» очди

Facebook тармоғи пандемия даврида кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида Shops хизматини ишга туширди. Хизматдан бепул ойдаланган ҳолда онлайн-дўконлар яратиш имконияти мавжуд, деб ёзади SOF.uz нашри.

Компаниялар Shops‘ни Facebook’даги бизнес саҳифада ёки Instagram профилида топа олади. У ердан фойдаланувчилар маҳсулотлар каталогига киришлари, ўзларини қизиқтирган нарсаларни сақлашлари ва ташқи веб-сайтда ёки тўғридан-тўғри дастурда буюртма беришлари мумкин. Етказиб бериш имкониятидан эса ҳозирда фақат АҚШдагидлар фойдаланишлари мумкин.

Харидорлар компаниялар билан Messenger, WhatsApp ёки Instagram Direct орқали боғланиша оладилар.

Яқин кунларда «Дўконлар» хизмати барча фойдаланувчилар учун очиқ бўлади.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!