Galaxy Note 20 серияси моделларини ишлаб чиқариш қисқартирилди

Samsung компанияси янги Galaxy Note 20 смартфонлари сотувлари кутилганидан паст бўлгани сабабли Galaxy Note 20 серияси моделларини ишлаб чиқаришни қисқартирди. Бу ҳақида TheElec ресурси хабар берди.

Нашр маълумотиларига кўра, Samsung Mobile режалаштирилган ҳажмдан 70% миқдорида Note 20 смартфонларини чиқарган. Гап таъминан 600 минг Note 20 ва Note 20 Ultra моделлари ҳақида кетмоқда. Асосий урғу Note 20 Ultra моделига қаратилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Galaxy Note 20 сериясининг сотувлари 21 августда бошланган эди.

Тошкентда флагман Galaxy Note 20 Ultra моделини 11 млн сўмга, Galaxy Note 20 моделини 9 млн. сўм атрофидага сотиб олиш мумкин. Ўтган йилги Galaxy Note 10 эса 7 млн сўмга сотилмоқда.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!