Galaxy Note 20 ва Galaxy Note 20 Ultra смартфонлари тақдим этилди (фото+видео)

Куни кеча Samsung ширкати Galaxy Note линейкасидаги янги смарфтонларни расман оммага тадим қилди. Хусусан, Galaxy Note 20 Ultra моделида корейс компанияси максимал технологик имкониятларини ишга солди.

Ушбу модель 6,9-дюймли OLED-экран (1440p, 120 Гц), учталик камера (асосий камера 108 Мп), 10-Мп фронталь селфи камера, Snapdragon 865 Plus процессор ёки Exynos 990 процессори, 8/12 ГБ оператив хотира, 4500 мАс. батарея ва 5G-модули билан жиҳозланган.

Смартфон смартфоннинг ишлатилишидан келиб чиқиб, экран янгиланиши (частотаси) тезлигини ўзгартириши, шу орқали қувватни тежаш имконияга эга. Доимий хотира ҳажми — 256 ёки 512 ГБ.

Телефон камерасида 5-карралик оптик ва 50-карралик гибрид зум функцияси мавжуд, камерада 8К-видео (секундига 24 кадр) олиш ҳам мумкин.

Смартфоннинг “кичик” версияси – Galaxy Note 20 “катта акаси”дан Full HD форматидаги 6,7-дюймли дисплей (частотаси 60 Гц), 64 Мп камера, 4300 мАс аккумулятор билан фарқланади.

 

Note 20 Ultra модели сотувда $1299,99 (12/128 Гбайт) ва $1449,99 (12/512 Гбайт) туриши кутилмоқда.

Солиштириш учун, ҳозирда Тошкентда янги Samsung Galaxy Note 10 plus смартфонини $950ка олиш мумкин, Galaxy Note 10 модели эса $750 атрофида туради.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!