Galaxy Note 8га рекорд даражада бошланғич талаб қайд этилди

Жанубий Кореянинг Samsung Electronics ширкати Galaxy Note 8 янги топ-смартфонига  бошланғич талаб рекорд даражада бўлганлигини маълум қилди. Бу ҳақида компания вакиллари махсус матбуот анжуманида 12 сентябр куни хабар қилдилар, деб ёзади Sammobile сайти.

Фото: Techstunt.com

Ишлаб чиқарувчининг баёнотига кўра, беш кун ичида дунёнинг 40 мамлакатида 650 мингта Galaxy Note 8 смартфонига бошланғич буюртмалар рўйхатга олинган. Бу эса, Note сериясинингбундан олдинги вакили – ёнувчанлиги сабабли қайтариб олинган Note 7га буюртмалар билан солиштирганда 2,5 бараварга кўпдир. Samsungнинг мобиль қурилмалар бўлинмаси раҳбари Дон-Жин Кохнинг (DJ Koh) сўзларига кўра, бу Galaxy Note линейкаси тарихидаги рекорд натижадир.

Дон-Жин Кох ўтган йилги моделнинг муваффақиятсизлигига қарамасдан, Samsung истеъмолчиларнинг илтимосларига қулоқ тутиб, Galaxy Note сериясида янги моделлар чиқаришни давом эттиришга қарор қилганлигини ҳам айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамизки, Galaxy Note 8 модели жорий йил 23 августда тақдим этилган эди. Смартфоннинг бошланғич нархи 1 минг АҚШ долларига тенг бўлиши кутилмоқда.

Айни пайтда, мобиль телефонлар бозори экспертлари Galaxy Note 8нинг сотувларига янги Apple iPhone 8 смартфонларининг сотуви салбий таъсир қилиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Samsung Galaxy Note 8нинг техник кўрсаткичлари қуйидаги мақолада батафсил баён қилинган.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!