Galaxy S21 Ultra ва iPhone 12 Pro Max’ларнинг мустаҳкамлиги синалди (видео)

Интернетда смартфонларни “қийнаши” билан ном чиқарган EverythingApplePro YouTube-канали муаллифи Филип Корой Samsung ва Apple янги флагманларининг мустаҳкамлик даражасини синаб кўрди. Эслатиб ўтамизки, Samsung телефонининг олд ва орқа корпуси Corning Gorilla Glass Victus ойнаси билан қопланган. Apple смартфони экрани эса “индустриядаги энг қаттиқ ойна” – Corning Ceramic Shield керамик монокристаллари билан қопланган.

Синовлар давомида Galaxy S21 Ultra в iPhone 12 Pro Max бетонга 3 метргача баландликдан ташлаб кўрилди. Хуллас, охири нима билан тугаганини ўзингиз кўринг!

Маълумот ўрнида, Тошкентда Galaxy S21 Ultra модели 14 млн сўмдан зиёдроқ, iPhone 12 Pro Max модели эса 13 млн сўм атрофида туради.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!