Google компанияси “Ассистент” сервисига бир қатор мессенджерларни қўлллаб-қквватлаш функциясини қўшди. Эндиликда Android-қурилмалар эгалари овозли ёрдамчидан ўқилмаган хабарларни ўқиб бериш ва уларга жавобларни ёзиб олишлари мумкин. Янги функция WhatsApp, Telegram, Slack, Discord, GroupMe ва бошқа месенжерларда ишга туширилган.
Бугунги кунга қадар “Ассистент” SMS-хабарлар ва Hangouts иловасидаги хатларни “ўқий” олар эди, деб хабар қилади Android Police нашри. Кирувчи хабарларни ўқиш учун мобиль ёрдамчига “Менинг хабарларимни ўқи” деб буйруқ бериш керак. Шунда у дастур номи ва жўнатувчининг исми ҳамда хабар мантини ўқиб беради.
Янги функция рус тилида ҳам ишламоқда. Фойдаланишнинг яна бир шарти — “Ассистент” хатларни кўра олиши учун унга бунинг учун рухсат бериш зарур.
