Google Camera иловасининг 7.4-версияси чиқарилди

Google дастурчилари машҳур Camera иловасининг янги (7.4) версияси тақдим этдилар. Унда бир қатор янги функциялар қўшилган. Масалан, фойдаланувчилар видео олиш жараёнида тасвирдаги объектларни 8 мартагача яқинлаштириш имкониятига эга. Super Res Zoom алгоритми орқали ҳатто 2 марталик зумга эга оддий смартфонларда ҳам тасвирни яқинлаштириш мумкин.

Бундан ташқари, Google Camera 7.4да видеонинг тиниқлик даражасини тезкор созлашлар бўлими орқали ўзгартириш мумкин бўлди. Бу функция камера интерфейсининг юқори қисмида.

Pixel смартфонлари эгалари Google Camera 7.4ни қуйидаги линк орқали юклаб олишлари мумкин. Илованинг бошқа смартфонларга мўлжалланган ерсиялари кейинроқ чиқарилади.

Ҳозирда Google Camera иловасини деярли барча ишлаб чиқарувчиларнинг смартфонларига ўрнатиш мумкин.

Манба: XDA

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!