Google Chrome’нинг мобиль версиясида фойдали функция пайдо бўлди

Google компаниясининг Android ва iOS бошқарувида ишловчи смартфонларига мўлжалланган Chrome браузерида смартфон фойдаланувчисининг логин ва пароллари хакерлар томонидан бузилгани ҳақида огоҳлантириш функцияси ишга туширилди.  Бу ҳақида америка ширкати хабар берди.

Бунинг учун Chrome сизнинг маълумотларингизни шифрланган ҳолда Googleга юборади. У эса маълумотларни бузилган парол валогинлар базаси билан солиштиради. Бунда Googleнинг ўзи бу маълумотлардан фойдалана олмайди. Агар парол бузилган бўлса, браузер шу дақиқадаёқ уни ўзгартиришни таклиф этади.

Шунингдек, Chrome Androidда зарарли дастурий таъминот, фишинг сайтлар ва бошқа тармоқ хафларидан ҳимоя қилувчи “Хавфсиз фойдаланиш” функцияси ҳам пайдо бўлди.

Бундан ташқари, iPhone фойдаланувчилари энди Chromeни асосий браузер сифатида ишлатишлари мумкин.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!