Google ва Microsoft Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди

Google LLC ва Microsoft Ireland Operations Limited компаниялари Ўзбекистонда солиқ тўловчилар сифатида махсус платформада рўйхатдан ўтди. Бунга доир маълумотлар ЎзР. Давлат солиқ қўмитаси базасида мавжуд.

Маҳаллий ОАВ ёзишларича, эндиликда юқорида келтирилган ширкатлар хизматлари учун тўловни амалга оширишда 15 фоиз қўшимча қиймат солиғини ҳам ҳисобга олиш зарур.

Эслатиб ўтамиз, кейинги икки йил ичида мамлакат солиқ тўловчилар рўйхатига АҚШ ва Ирландияда рўйхатдан ўтган Google Commerce Limited, Google Voice, Google Ireland Limited ва Google Cloud EMEA компаниялари, таниқли Xsolla, Netflix, Apple, Samsung, Booking.com, Facebook, Spotify, LinkedIn ва бошқа хориж компаниялари ҳам қўшилди.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!