Google янги бюджет смартфонларини анонслади

Google компанияси янги Pixel 4а ва Pixel 5 моделларини оммага тақдим қилди. Ўтган йилги Pixel 4 флагман смартфоннинг бюджет версиялари бўлган аппаратлар ҳақида ширкатнинг расмий блогида хабар берилди.

Pixel 4а

  • Pixel 4а диагонали 5,8 дюймли OLED-экран билан жиҳозланган (2340х1080 пиксель).
  • Смартфон корпуси пластикдан ясалган. Қора рангда. Pixel 4анинг оғирлиги 147 грамм.
  • Оператив хотира — 6 Гб, доимий — 128 Гб.
  • Процессор — Qualcomm Snapdragon 730G
  • Аккумулятор сиғими 3140 мА·соат.
  • Смартфон нархи $349.

Pixel 4a (5G) и Pixel 5

Googleнинг маълум қилишича, янги моделлар кузда сотувга чиқади. Ҳар икки телефон 5G тармоқларида ишлай олади, Pixel 4a (5G) эса $499 туради. Моделларга қандай камера қшўйилгани маълум эмиас. Телефонларнинг қолган характеристикалари ҳақида кузда билиб олиш мумкин.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!