Googleнинг камера иловасига тунги режим қўшилди

Google ширкати Android-смартфонларга мўлжалланган Camera Go иловасига тунги режим – Night Mode функциясини қўшди. Эндиликда бюджет смартфонларда ҳам тунда яхши расмлар олиш мумкин, деб ёзади Android Police нашри.

Янги фнукция Googleнинг Android Go ОП бошқарувидаги оддий смартфонларда пайдо бўлади. HMD Global компанияси раҳбари Юхо Сарвикаснинг ёзишича, бу фнкцияни қўллаб-қувватловчи биринчи смартфон Nokia 1.3 модели бўлади.

Тунги режимда смартфон саҳнани бир неча марта суратга олади, шундан кейин уларни битта катта кадрга бирлаштиради. Натижада, олинган расмлар янада ёрқинроқ ва тиниқроқ чиқиши кутилмоқда.

 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!