Honor 200 евролик 9X Lite смартфоннини тақдим этди

Ўзбекистонда ҳам таниқли бўлган Honor бренди 9X Lite номли янги смартфонни оммага тақдим қилди. Янги моделнинг ўзига хослиги шундаки, унда Huawei ва Honorнинг сўнгги телефонларидан қарқли равишда Googleнинг барча сервислари мавжуд. Европа мамлакатларида кичик Honor 30 апрелдан 200 евродан сотувга чиқади. Кўп эҳтимоли билан смартфон Ўзбекистонда ҳам сотилади.

Техник жиҳатдан Honor 9X Lite 6,5-дюймлик (2340×1080 нуқталик) дисплей, Kirin 710 процессор, 4 ГБ оператив ва 128 ГБ ички хотира билан мақтаниши мумкин. Бундан олдинги Honor 9X моделидан фарли ўлароқ, янги телефоннинг фронтал камераси дисплейнинг ўзида жойлашган. Телефон Android 9 Pie ОС бошқаруви остида ишлайди.

В битта 48-мегапикселли камера бўлиб, унинг ёнида 2-мегапикселли қўшимча датчик мавжуд. Қурилма аккумуляторининг сиғими 3750 мАсга тенг, 3,5 ммлик аудиоразъем ва USB Type-C порти ҳам мавжуд. Дактилоскопик сенсор телефоннинг орқа томонига ўрнатилган. Телефон комплектида 10 ваттлик тез зарядлаш порти бор.

Модель 4G стандартини ҳам қўллаб қувватлайди. Қурилмага иккита SIM-карта ўрнатиш мумкин.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быть в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!