Honor бренди X10 смартфонини тақдим этди

Ўрта нарх сегментига кирувчи Honor X10 бешинчи авлод алоқа тармоқларида ҳам ишлай олади. Моделга 6,63-дюймли IPS экран ўрнатилган. 16-Мпли фронтал камера корпусдан юқорига чиқали. Экран тарафларининг мутаносиблиги — 20:9. Дисплей 90 Гц тезликда янгиланиб туради.

Honor X10 Хитойда ишлаб чиқарилган Kirin 820 чипида ишлайди, оператив хотира (LPDDR4X) тезлиги  — 6 ёки 8 ГБ. Доимий хорита ҳажми эса 64 ёки 128 ГБ. Телефонда қўшимча хотира картасига ҳам жой топилди. Аккумуляторнинг қуввати 4300 мАсга тенг, у тезкор қувватлаш функциясига эга (22,5 Вт).

Смартфоннинг асосий камераси 40 Мпга тенг, қўшимча 8-Мп (кенгбурчакли) ва 2 Мп (чуқурлик сенсори датчиклар ҳам бор.

Honor X10нинг 6/64 ГБли версияси Хитойда $267 туради, 8/128 ГБлик топ вариант эса $337дан сотилади. Сотувлар 26 майдан бошланади.

Маълумки, Honor бренди смартфонлари Ўзбекистонда ҳам сотилади!

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!