Honorнинг юқори автономликка эга смартфонлари биттага кўпайди

Honor бренди Европа мамлакатлари бозорлари учун 9A смартфонини тақдим этди. Қурилма 5000 мАс қувватга эга батареяга эга. Ишлаб чиқарувчи берган маълумотга кўра, Honor 9A аккумуляторининг кучи уч кун фойдаланишга етади.

6,3-дюймлик экран ўрнатилган смартфонга HD-дисплей (1600×720 пиксел), шунингдек, MediaTek Helio P22 процессори ўрнатилган. Процессорга 3 ГБ оператив ва 64 ГБ доимий хотира ҳамроҳлик қилади. Асосий камера 13-Мплик, қўшимча кенгбурчакли 5-Мп ва 2-Мп камералар ҳам бор.

Смартфон июль бошида $170дан сотувга чиқади. Эслатиб ўтамиз, Honor смартфонлари ЎЗбекистон бозорида ҳам сотилади!

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!