HTC 5G тармоғида ишловчи илк смартфонини тақдим этди

Фойдаланувчиларнинг деярли ёдидан чиқиб кетган HTC компанияси ҳали ҳаётдалигини исботлаш учун бирдагина икки янги смартфонни оммага тақдим этди. Булар HTC U20 5G ва Desire 20 Pro моделларидир.

 

HTC U20 5G смартфони 6,8-дюймли 20:9 мутаносибликдаги Full HD дисплейга эга бўлиб, унга 32-Мп фронтал камера ўрнатилган. Телефоннинг орт тарафида бармоқ излари сканери, тўрт фотосенсор: асосий 48 Мп, 8 Мп ультракенг, шунингдек, 2-Мпли макро ва чуқурлик сенсорлари мавжуд.

Смартфон Snapdragon 765G процессорида, 8 ГБ тезкор ва 256 ГБ доимий хотира билан биргаликда ишлайди. Қурилмада microSD слоти учун аҳм жой топилди. Аккумулятор қуввати 5000 мАсоатга (+ 18 Втлик тезкор зарядлаш функцияси) тенг.

Desire 20 Pro модели эса 6,5-дюймлик Full HD+ экранга эга. Ундаги фронтал камера 25-мегапикселли. Асосий камералар тўплами эса U20 5G моделидаги билан бир хил. Desire 20 Pro Snapdragon 665 чипида ишлайди, Тезкор хотира ҳажми 6 ГБ, доимий хотира миқдори эса – 128 ГБ (+microSD-карта). Аккумулятор сиғими – 5000 мАсоат.

Ҳар икки модел ҳам Android 10 операцион тизимида ишлайди. Қурилмларда NFC чипи ҳaмда 3.5 аудиоразьем ҳам мавжуд.

Телефонларнинг нархлари ҳали эълон қилингани йўқ.

Манба: GSMArena.com

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!