HTC Desire 12s смартфони тақдим этилди

Кейинги пайтларда унчалик иши юришмаётган Тайваннинг HTC компанияси Desire смартфонлар оиласини янгилаб, ўртача техник имкониятларга эга Desire 12с моделнининг тақдимотини ўтказди.


Қурилма 5,7 дюймли IPS-дисплей (1440 х 720 пиксел), 18: 9 мутаносиблигидаги қиррали ҳимоя ойнаси билан жиҳозланган лисплей билан жиҳозланган. Марказий процессор сифатида Qualcomm Snapdragon 435 чипли тизим, жумладан, саккиз ядроли процессор ва 1,4 гигагерцли Адрено 505 графикаси блоки танланган. Тезкор ва доимий хотира ҳажми, версиясига қараб, 3 ёки 4 ва 32 ёки 64 Гбли бўлиши мумкин. Бу ҳажмни microSD билан кенгайтириш мумкин.

Асосий камерада 13 мегапикселли матрица, ЛEД-чироғи, фазавли автофокус ва f/2.2 диафрагма мавжуд. Олд камера 13 мегапикселди (f/2.4).

Телефон, шунингдек, 4G LTE, Wi-Fi 802.11 a/b/g/n, Bluetooth 4.2, GPS, ГЛОНАСС ва NFCни қўллаб қувватлайди, ускуна  Android 8.1 Oreo операцион тизимида бошқарилади. Смартфон батареясининг қуввати 3075 мАс.

HTC Desire 12с  қора, кумуш ва қизил рангларда сотилади. Нархлар фақатгина Тайван бозори учун эълон қилинди: 3 Гбайтли RАМ ва 32 Гбайт доимий хотирали версия учун 6 минг Тайван доллари (тахминан 194 АҚШ доллари) ва максимал хотирали версия учун 7 минг Тайван доллари (тахминан 226 АҚШ доллари) сўралмоқда.

FoneArena материаллари асосида

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!