Huawei тана ҳароратини ўлчаш функциясига эга смартфон ишлаб чиқарди

Эртага, 3 июн куни Huawei тақдим этиши кутилаётган Honor Play 4 Pro смартфони инсон ҳароратини бир зумда ўлчаш функциясига эга бўлади. Шунингдек, телефонга флагман процессори ва инфрақизил датчик ўрнатилиши кутилмоқда.

Honor Play сериясининг менеджери Weibo тармоғига жойлаштирган видеороликда ҳароратни ўлчаш тизими қандай ишлаши акс этган. Бунинг учун қурилмани кишининг пешонасига тегизиш кифоя.

Honor Play 4 Pro ҳақида яна унга 4200 мАс қувватига эга аккумулятор ўрнатилиши ва смартфон 5G-стандартда ишлай олиши маълум.

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!