Huawei смартфонларининг нархлари ошмоқда

2020 йилнинг сентябрь ойи бошида Huawei компанияси ўз смартфонларининг нархлари оширишгани ҳақида маълум бўлди. Бунга сабаб сифатида АҚШнинг компанияга нисбатан қўллаган санкциялардир, деб ёзади DailyComm интернет нашри South China Morning Postга таянган ҳолда.

Маълум қилинишича, Шэньчжэнда бўлиб ўтаётган дунёдаги энг йирик Huaqiangbei кўргазмасида Huawei смартфонларининг нархлари ўртача 100-300 юанга (15-45 долларга) ошган. Сотувчилардан бирининг айтишича, Huawei смартфонларининг олиш ва сотиш нархлари орасида деярли фарқ қолмаган. Унга кўра, Huawei ширкати смартфонларга ўрнатиладиган чипларнинг етишмаслиги билан тўқнаш келган. Гап Qualcomm ишлаб чиқарувчи Snapdragon процессорлари ҳақида кетмоқда.

Чунки АҚШ ҳукумати эълон қилган санкциялар натижасида америка компаниялари Huaweiга ҳар қандай юқоритехнологик ускуна ва компонетларни етказиб бериши таъқиқланади. Микросхемаларнинг дунёдаги энг йирик ишлаб чиқарувчиси тайваннинг Taiwan Semiconductor Manufacturing (TSMC) компанияси ҳам июлда Huaweiдан буюртмалар қабул қилишни тўхтатган.

Huawei раҳбарларидан бири Ричард Юга (Richard Yu) кўра, компанияда смартфонларга ўрнатиладиган Kirin процессорлари тугаб бормоқда.

 

Подписывайтесь на наш канал в Telegram, чтобы быт в курсе о новинках на рынке мобильных телефонов Ташкента. Для этого достаточно иметь Telegram на любом устройстве, пройти по ссылке и нажать на кнопку Join!